Нидерландия яқин орада Украинага Ф-16 самолётларини юборади

Нидерландия яқин орада Украинага Ф-16 самолётларини юборади

Нидерландия яқин орада Украинага ваъда қилинган 24 та Ф-16 қирувчи самолётларидан биринчисини етказиб беради, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги мамлакат ҳукуматига таяниб. Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен парламентга мактубда зарур рухсатнома аллақачон берилгани ҳақида хабар берди.

У биринчи партияда қанча самолёт бўлиши ва улар Украинага аниқ қачон етиб боришини айтишдан бош тортди ва буни хавфсизлик нуқтаи назаридан тушунтирди. Вакиллар палатасига бу ҳақда махфий равишда хабар берилади.

Ўтган йили Нидерландия Буюк Британия билан биргаликда Украина учун Ф-16 самолётларини сотиб олиш учун халқаро коалиция тузди. Бундан ташқари, мамлакат ҳукумати ўз жангчиларини украиналик учувчиларни тайёрлаш учун Руминиядаги ўқув марказига юборган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!