Malibu-2 автомашинасига милтилловчи чироқ ўрнатиб Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб тезликни белгиланган меъёрлардан оширган ҳайдовчи ушланди

Malibu-2 автомашинасига милтилловчи чироқ ўрнатиб Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб тезликни белгиланган меъёрлардан оширган ҳайдовчи ушланди

Malibu-2 автомашинасига милтилловчи чироқ ўрнатиб Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб тезликни белгиланган меъёрлардан ошириб ҳаракатланган фуқарога чора кўрилди.

Ижтимоий тармоқларда давлат рақам белгиси 01 215 ЛЛА бўлган Malibu-2 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси мумкин бўлмаган жиҳоз, милтилловчи чироқ ўрнатиб фойдаланганлиги ва юқори тезликда ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган.

"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи 2002 йилда туғилган А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 127-моддаси 2-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. Қоида бузарликларга сабаб бўлувчи ҳар хил буюмлардан фойдаланишни тарғиб қилмасликларинингизни сўраб қоламиз", - дейилади ИИББ ЙҲХБ расмий телеграм-канали берган хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!