“Биз Фаластинни албатта тан оламиз! Аммо кейин..."

“Биз Фаластинни албатта тан оламиз! Аммо кейин..."

Буюк Британиядаги мухолифатдаги Лейбористлар партияси раҳбари Кир Стармер, партиянинг аввал эълон қилинган манифестига қарамай, 4 июлга белгиланган бўлажак сайловларда кутилган ғалабадан кейин Яқин Шарқ давлатини тан олишни кечиктиришга қарор қилиб, Фаластинни тан олиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди.

Фаластинни тан олишни кечиктириш қарори Стармернинг Британиянинг АҚШ билан муносабатларига путур етказмаслик истаги билан боғлиқ.

The Telegraph ва The Times газеталарининг ёзишича, Лейбористлар партияси раҳбари Фаластинни расман тан олиш режаларини кечиктирмоқда, чунки бу Жо Байден маъмурияти билан келишмовчиликка олиб келишидан қўрқмоқда.

Қарор унинг партияси ўз манифестида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги тинчлик музокаралари якунланишини кутмасдан, Фаластин давлатини тан олишга ваъда берганига қарамай қабул қилинди.

Лейбористлар партияси етакчисига яқин манбанинг The Times газетасига айтишича, Фаластинни тан олиш »иттифоқчилар билан келишилган ҳолда« амалга оширилса, »энг катта таъсир кўрсатади".

✍️ Ҳозирда дунёнинг 145 га яқин давлати Фаластин давлатини тан олган бўлсада, кўп сонли Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ, Франция, Буюк Британия ва Германия «икки давлат» тузиш ҳақидаги дипломатик чақириқларга қарамай, ҳалигача Фаластин давлатини тан олишмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!