Навоийлик ўқувчи кириш имтиҳонларисиз ОТМ талабаси бўлди.

Навоийлик ўқувчи кириш имтиҳонларисиз ОТМ талабаси бўлди.

Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани Шейхон қишлоғидан Чўлиева Мунаввара Ғайрат қизи кириш имтиҳонларисиз муддатидан аввал олийгоҳ талабаси бўлди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди. (https://t.me/BaholashUZ_edu)

Маълум қилинишича, Мунаввара Чўлиева агентлик томонидан ўтказиб келинаётган миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиб, олтита фан – биология, кимё, ўзбек тили ва адабиёт, тарих, математика ҳамда инглиз тилидан сертификатни қўлга киритган.

Вазирлар Маҳкамасининг 646-сон қарорига мувофиқ умумтаълим фанларидан А+, А даражали миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга ушбу фандан максимал балл, Б+, Б, C+, C даражали миллий сертификатларга эга бўлган абитуриентга эса тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.

“Мунаввара мактабни жорий йил тамомлаган. У мутахассислик фани сифатида биология ва кимё фанларини танлаган ҳамда мазкур фанлардан максимал балл берадиган даражали сертификатга эга. Шунинг билан бирга, Мунавварада мажбурий фанлардан ҳам миллий сертификат мавжуд бўлиб, бу Мунавваранинг муддатидан олдин олий таълим муассасаларига киришда тўплаш мумкин бўлган (189 балл) максимал баллга эга бўлганлигини билдиради. Агентлик жамоаси Мунаввара Чўлиевани энг юқори натижа билан қутлайди! Унинг ота-онасига, таълим берган устозларига миннатдорлик билдиради!” – дейилади агентлик хабарида.

Таъкидлаш лозим, 2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул жараёни “аввал тест, кейин танлов” тамойилига асосан ташкил этилади. Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 25 июнда якунланди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!