Копа Америка. Бразилия Колумбияни юта олмади

Копа Америка. Бразилия Колумбияни юта олмади

Америка кубоги-2024 "D" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Бразилия ва Колумбия учрашуви якунига этди. Ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Бразилия терма жамоаси ҳужумчи Рафиньянинг жарима зарбаси эвазига ҳисобни очди. Ўйиннинг 45+2-дақиқасида Колумбия терма жамоаси жавоб тўпини киритди. Буни Даниэль Мунёс амалга оширди.

Колумбия терма жамоаси етти очко жамғариб, "D" гуруҳида биринчи, Бразилия беш очко билан иккинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўл олишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!