Исроил йўқотишларни ҳисобга олмайди

Исроил йўқотишларни ҳисобга олмайди

Сўнгги 24 соат ичида Исроил Ғазо секторида яна беш нафар аскарининг ҳалок бўлганини эълон қилди, бу билан Исроил ҳукумати томонидан ўлган деб тан олинган жами аскар сони 674 нафарга, 7 октябрдан бери яраланган аскарлар сони эса 9000 нафарга яқинлашди.

Исроил армиясидаги ногирон аскарларнинг умумий сони ўтган ой биринчи марта 70 мингдан ошди, уларнинг 35 фоизи руҳий саломатлик муаммолари ва 21 фоизи жисмоний жароҳатлар туфайли даволанмоқда. Тегишли маълумотни Исроилнинг 7-канал ҳам тасдиқлади.

«Реабилитация бўлимида даволанаётган 70 мингга яқин ногирон аскарнинг 9539 нафари травмадан кейинги ва психиатрик реакциялардан азият чекмоқда», — дейилади хабарда.

❕ Апрель ойи ўрталарида Исроил армияси октябрь ойида бошланган агрессиядан буён 2000 дан ортиқ аскар, полиция ва хавфсизлик ходимлари ишдан бўшатилганини тан олди, деб хабар қилди Исроил Меҳнат вазирлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!