“Осмонда қора булут, Фарғона хавфли ҳудуд” — дея видео олганлар барчадан узр сўради

“Осмонда қора булут, Фарғона хавфли ҳудуд” — дея видео олганлар барчадан узр сўради

Фарғона вилоятида “Осмонда қора булут, Фарғона хавфли ҳудуд” — дея видео олганлар барчадан узр сўради. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Унга кўра, 1994 йилда Қува туманида туғилган Фарғона шаҳр Шифокорлар кўчасида яшовчи эркак ўзининг Instagram саҳифасида “Шоқоллар” сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи шу каби видеоларни жойлаштирган.

Видеоларнинг бирида “Осмонда қора булут, Фарғона хавфли ҳудуд”, деган жумла ишлатилган. Ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Билиб-билмасдан хато иш қилиб қўйдик. Чин дилимиздан пушаймонмиз. Ҳар бир гапларингизни ўйлаб, фикрлаб, маслаҳатлашиб видео олинглар, илтмос. Биз қилган ишимиздан афсусдамиз. Минг бор узр, кечиринглар, хато қилдик”, — дейди у.

Бундан ташқари, у билан видеода бирга тушган қиз ва йигитлар ҳам оммадан узр сўради ва пушаймонлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!