Малайзия Ғазога тинчликпарвар қўшинлар юборишга тайёр

Малайзия Ғазога тинчликпарвар қўшинлар юборишга тайёр

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Индонезия билан биргаликда Фаластин экславига тинчликпарвар кучлардан иборат контингент жўнатилиши мумкинлигини таъкидлади.

Сиёсатчининг қайд этишича, бундай ҳолда малайзиялик қўшинлар Индонезия тинчликпарвар кучлари билан биргаликда ҳаракат қилишини айтди. Бироқ, бунинг учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли мандати зарур бўлади.

Анвар Иброҳим Индонезиянинг сайланган президенти ва мудофаа вазири Прабово Субианто билан телефон орқали суҳбатда «Малайзия-Индонезия халқаро тинчликпарвар миссияси доирасида ҳамкорлик қилиш ғоясини олқишлаши»ни айтган.

«Фаластиндаги ҳуманитар вазиятна тўхталиб, мен Прабовога агар БМТ мандат берса Малайзия Индонезия билан ҳар қандай инсонпарварлик миссиясида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини айтдим», — деб ёзган бош вазир Facebook’да.

Бу икки давлат Исроилни мустақил давлат сифатида тан олмайди ва у билан бирор бир дипломатик ёки иқтисодий алоқаларга эга эмас.

Аввалроқ Исроил оммавий ахборот воситалари Анвар Иброҳимни антисемит чиқишларда айблаган эди. Жумладан, у мухолифат етакчиси бўлганида Исроилнинг «Моссад» махсус хизматлари Малайзия ҳукуматини назорат қилишини айтганини эслатишган. У шунингдек, аввалги бош вазир Надиб Раззоқ томонидан ёлланган жамоатчилик билан алоқалар бўйича фирмани яҳудийлар бошқарини ҳам айтган.

2012 йилда Анвар Иброҳим The Wall Street Journal газетасига берган интервюсида «Исроилнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаши»ни айтган. Бу изоҳ ўшанда Исроил билан можарода ҳар доим Фаластин томонида бўлган Малайзияда катта эътирозлар келтириб чиқарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!