Тайван Хитойнинг 22 та самолёти оролга яқинлашаётганини эълон қилди

Тайван Хитойнинг 22 та самолёти оролга яқинлашаётганини эълон қилди

Тайван Мудофаа вазирлиги Хитой армиясининг 22 та самолёти ва олтита кемаси оролнинг ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига кирганини маълум қилди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Баёнот 3 июль куни Тошкент вақти билан 6:08 да эълон қилинган. Хитой авиатехника ва кемалари Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтган. Шу муносабат билан орол давлати ҳаво патрулини ишга туширган. Тайван ҳарбийлари радиодан огоҳлантиришлар берган ва зенит-ракета комплексларини шай ҳолга келтирган.

2 июль куни эрталаб Мудофаа вазирлиги 13 та Хитой самолёти оролга яқинлашаётгани ҳақида хабар берганди. Тайван бўғозининг ўрта чизиғи Тайваннинг ҳаво мудофаасини аниқлаш зонаси ҳисобланади. Чизиқ Хитой ва Тайван ўртасидаги норасмий сув ва ҳаво чегарасидир.

Чизиқ расман аниқланмаган. 1990 йилларнинг охиригача томонлар чегарани кесиб ўтмаган, кейин Хитой буни бошлаган. Ҳаво мудофаасини идентификация қилиш зонаси орол атрофидаги сувларни, Тайван бўғозини, шунингдек, материк Хитойнинг учта провинцияси — Фуцзян, Цзянси ва Чжесзян ҳаво бўшлиғининг бир қисмини қамраб олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!