Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов депутат бўлди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов депутат бўлди

Айни дамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 104-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда дастлаб Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Абдулла Магрупов «Тошкент шаҳрида бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида» маълумот берди. Берилган маълумотга кўра, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани «Туркистон-53» сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Шавкат Бўронович Умурзаков Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайлангани айтиб ўтилди.

Шунингдек, сессия кун тартибидан Яккасарой ва Янгиҳаёт туманларидаги айрим аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида, Тошкент шаҳридаги муқобил корхоналар томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини такомиллаштириш, Халқ депутатлари Кенгашида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботини эшитиш каби пойтахтимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид қатор масалалар ўрин олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!