“Сурияда тинчлик учун Туркиядан ‘қўшимча қадамлар’ қўйилиши мумкин” — Эрдўғон

“Сурияда тинчлик учун Туркиядан ‘қўшимча қадамлар’ қўйилиши мумкин” — Эрдўғон

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурияда тинчлик ўрнатиш учун Туркия томонидан “қўшимча қадамлар” қўйиш имкониятини истисно қилмади.

Биз қўшни Сурияда 13 йилдан ортиқ давом этаётган ва 1 миллион одамнинг ҳаётига зомин бўлган можарога сиёсий ечим топишга ҳаракат қилдик. Жойларда айрим масалалар бўйича ижобий натижаларга эришдик. Тинчлик ва осойишталикка хизмат қилувчи қўшимча қадамлар қўйиш имконияти мавжуд, — деди Туркия раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, Суриянинг миллий бирлигини ҳимоя қилиш Туркия учун ҳам устувор масаладир. Туркия раҳбари демократик, фаровон ва кучли Сурияни кўриш истагини билдирган.

Биз ҳаммадан кўра Сурия ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган миллионлаб одамлар учун хавфсиз бўлишини истаймиз, — дея қўшимча қилган Эрдўғон.

Сурияда 2011 йилдан бери қуролли можаролар давом этмоқда. “Остона формати” музокаралари Сурия инқирозини ҳал қилиш жараёнининг кафил давлатлари сифатида Россия, Эрон, Туркия, шунингдек, Сурия ҳукумати ва мухолифати, БМТ ҳамда кузатувчи давлатлар – Иордания, Ливан ва Ироқ вакиллари иштирокида 2017 йилдан бери ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!