Тошкентнинг уч туманида бугун газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг уч туманида бугун газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг уч туманида бугун, соат 10:00 дан бошлаб газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.

Унга кўра, таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Бектемир ва Яшнобод туманларининг қуйидаги ҳудудларига 3 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

  • Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 14:30 гача): “Дўстлик” ва “Чингелди” МФЙлари

Аҳоли истеъмолчилари сони: 1320 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 28 та.

  • Бектемир тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача): “Нурли йўл” МФЙ Яшил водий, Шодиёна, А.Икромов, А.Темур, Бектемир шох кўчалари, “Забардаст” МФЙ Янги ҳаёт кўчаси

Аҳоли истеъмолчилари сони: 476 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 12 та.

  • Яшнобод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Миришкор” МФЙ

Аҳоли истеъмолчилари сони: 510 та ерли хонадон

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!