АҚШ Украинага 2,3 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратади

АҚШ Украинага 2,3 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратади

Қўшма Штатлар Украинага 2,3 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади, деди АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин.

Бу ҳақда Пентагон раҳбари Украина мудофаа вазири Рустем Умеров билан учрашувда баёнот берди.

«Қўшма Штатлар яқинда Украинага хавфсизлик бўйича 2,3 миллиард доллардан ортиқ янги ёрдам пакетини эълон қилади», деди Остин.

Унинг сўзларига кўра, янги пакет ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, танкга қарши қуроллар ва бошқа жиҳозларни ўз ичига олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!