Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 5 ойда 8,8 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 5 ойда 8,8 млрд долларга етди

МДҲ мамлакатлари билан савдо айланмасида энг кўп улушлар Россия, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон ҳиссасига тўғри келмоқда.

“Иқтисодий шарҳ” журнали Ўзбекистоннинг 2024 йил январ-май ойларида МДҲ мамлакатлари билан савдоси айланмасини таҳлил қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 4,9 фоизга ўсиб, 8,8 млрд АҚШ долларини ташкил этган: 3,1 млрд доллари экспорт, 5,7 млрд доллари импорт. Ушбу даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 32,9 фоизи МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан савдо айланмасида энг кўп улуш – 4 млрд 782 млн доллари ёки 55 фоизи Россияга тўғри келмоқда. Ушбу сумманинг 1 млрд 354,3 млн доллар қисми экспорт, 3 млрд 427,7 млн доллар қисми импорт ҳисобланади.

Бу борадаги юқори бешликни 1 млрд 581,6 млн доллар билан Қозоғистон, 455,5 млн доллар билан Туркманистон, 294,3 млн доллар билан Қирғизистон ҳамда 265,2 млн доллар билан Белорус давлати якунлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!