Тошкентда автобус ҳайдовчилари кўпроқ қандай қоидабузарликлар содир этиши маълум бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчилари кўпроқ қандай қоидабузарликлар содир этиши маълум бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йил бошидан буён энг кўп қандай қоидабузарликлар қилгани очиқланди.

“Тошшаҳартрансхизмат” тадқим этган маълумотга кўра, айрим автобус ҳайдовчилари томонидан йўналиш давомида бир қатор қўпол қоидабузарликлар содир этилмоқда. 2024 йилнинг ўтган 2-чорагида жами 1392 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, улардан:

  • 955 таси уяли алоқа воситасидан фойдаланиш;
  • 258 таси тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш;
  • 179 таси назорат учун мўлжалланган кузатув камераларига қасддан зиён етказиш каби қўпол қоидабузарликлардир.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!