Европа ер ости “юриш”ига тайёрланмоқда

Европа ер ости “юриш”ига тайёрланмоқда

Узунлиги 18 км дан ошадиган, Германия ва Данияни боғлайдиган “Fehmarn Belt Fixed Link” туннели дунёдаги энг узун сув ости поезд ва автомобил йўли бўлади. Бу ҳақда “Euronews” ёзган.

Қурилиши 2029 йилгача битказилиши режалаштирилган, Даниядаги энг йирик муҳандислик иши ҳисобланган ушбу мега ташаббуснинг қиймати 4,8 миллиард евро. Европа Комиссияси лойиҳани қитъада транспорт хизматини такомиллаштиришга қаратилган “Ten-T” дастурининг бир қисми, деб ҳисоблайди ва мазкур бунёдкорлик ишига 1,1 миллиард евро ажратади.

Лойиҳа тугаллангач, Гамбург ва Копенгаген ўртасидаги темир йўл қатнови вақти 4,5 соатдан 2,5 соатга қисқаради, йўловчиларга поездда Дания чегараси бўйлаб Швеция, Норвегия ва Финляндияга бориш имконини беради.

Танганинг икки томони бўлганидек, баъзи экологлар ушбу дастурни кескин қоралаб, атроф-муҳитга жиддий хавф пайдо бўлишидан огоҳлантирмоқда.

Туннелни барпо этаётган Дания компанияси – “Femern A/S эса “қурилишнинг салбий оқибати вақтинча”лигига ишонмоқда. Жамоа фикрича, янги сув ости йўли Даниядаги темир ва авто йўл тармоғида йўловчи ташиш имкониятини яхшилаб, тирбандликни бартараф қилади. Қолаверса, транзит ташувида вақт, энергия ва ёнилғи сезиларли даражада тежалиб, ҳавога зарарли газ чиқиши кескин камаяди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!