Евро—2024. Нидерландия Руминия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Евро—2024. Нидерландия Руминия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Футбол бўйича Европа Чемпионатининг нимчорак финалида Нидерландия ва Руминия терма жамоалари 2 июль, сешанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Коди Гакпо ҳисобни очди. Бўлим нидерландияликларнинг кичик устунлигида якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам Нидерландия терма жамаоси фаоллик кўрсатди. 83-дақиқага келиб, Мален ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Ўйин охирида Мален дублни расмийлаштирди ва Роналд Куман шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Шу тариқа Нидерландия чорак финалда Австрия—Туркия жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!