Малайзия Ғазога қўшин юборишга тайёр

Малайзия Ғазога қўшин юборишга тайёр

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим мамлакати Ғазога тинчликпарвар қўшинларини юборишга тайёрлигини айтди. Сиёсатчининг таъкидлашича, бундай вазиятда Малайзия қўшинлари Индонезия билан биргаликда ҳаракат қилади. Аммо бунинг учун БМТ Хавфсизлик Кенгашидан тегишли мандат керак.

1 июль куни Иброҳим Индонезиянинг сайланган президенти ва мудофаа вазири Прабово Субианто билан телефон орқали мулоқоти чоғида «Малайзия-Индонезия халқаро тинчликпарвар миссиясида ҳамкорлик қилиш ғоясини олқишлашини» аниқлади.

«Фаластиндаги гуманитар вазиятга келсак, мен (Прабово) Малайзия Индонезия билан ҳар қандай тинчликпарвар миссияда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилдим, агар БМТ бизга мандат берса», — деб ёзди Иброҳим Facebookда.

Бу давлатларнинг ҳеч бири Исроилни мустақил давлат сифатида тан олмайди ёки у билан дипломатик ёки иқтисодий алоқаларга эга эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!