АХАЛ ҳарбий раҳбарияти Ғазо секторида, ҳатто ҲАМАС ҳозирча ҳокимиятда қолса ҳам, ўт очишни тўхтатишни истайди — The New York Times

АХАЛ ҳарбий раҳбарияти Ғазо секторида, ҳатто ҲАМАС ҳозирча ҳокимиятда қолса ҳам, ўт очишни тўхтатишни истайди — The New York Times

Нашр бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги ва собиқ хавфсизлик амалдорларига таяниб ёзмоқда.

Газета суҳбатдошларига кўра, генералларнинг фикрича, сулҳ Ғазода ҲАМАС қўл остидаги тирик ва ўлик 120 нафар гаровга олинганларни озод қилишнинг энг яхши йўли бўлади.

Ҳарбийлар, шунингдек, Исроил қуролли кучларига октябрь ойидан буён Исроил билан асталик билан курашиб келаётган Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи билан тўқнаш келган тақдирда, тикланиш учун вақт керак, Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ливан билан чегарага қўшинлар ўтказилишини истисно этмаган эди.

NYT манбаларига кўра, ҲАМАС билан сулҳ “Ҳизбуллоҳ” билан келишувга эришишни осонлаштириши мумкин, гуруҳ Ғазо секторидаги жанглар тўхтамагунча Исроил ҳудудига ҳужум қилишда давом этишини маълум қилган. Ғазода уруш бошланганидан деярли тўққиз ой ўтиб, Исроилда ўқ-дорилар, мотивация ва ҳатто аскарлар етишмаяпти. Исроил армиясида снарядлар ва ҳарбий техника учун эҳтиёт қисмлар тақчиллигини нашрга беш нафар амалдор ва зобит тасдиқлади. Газетанинг қайд этишича, Ғазодаги уруш сўнгги 40 йил ичида Исроил иштирокидаги энг шиддатли можарога айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!