Байден Трамп билан теледебатда муваффақиятсизлиги сабабларини тушунтирди

Байден Трамп билан теледебатда муваффақиятсизлиги сабабларини тушунтирди

АҚШ президенти Жо Байден Американинг собиқ етакчиси Доналд Трамп билан теледебатдаги муваффақиятсиз чиқишини тадбирдан бироз олдин хорижга сафарга чиққани билан изоҳлади.

Америка раҳбарининг сўзларини Оқ уй матбуот хизмати келтирган.

«Мен баҳс олдидан дунё бўйлаб бир оз саёҳат қилишга қарор қилдим. Мен ёрдамчиларимнинг гапларига қулоқ солмадим ва шу сабабли саҳнада деярли ухлаб қолибман», деди у Виржиния штатининг Маклин шаҳрида ўтказилган сайловолди кампаниясида маблағ йиғиш чоғида.

«Бу баҳона эмас, балки тушунтириш», - дея таъкидлади Америка президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!