2024 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун 20 мингта фуқароларга ижобий хабарнома тақдим этилган

2024 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун 20 мингта фуқароларга ижобий хабарнома тақдим этилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Шоҳрухбек Ғаниев маълум қилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида 2020-2024 йилларда ипотека кредитлари бўйича 55 007 нафар фуқарога тақдим этилган субсидия хабарномаларига асосан фоиз тўловлари учун 418,8 млрд сўмлик субсидия тўлаб берилди.

Ипотека кредитлари бўйича Республика бюджетидан 8 трлн 250 млрд сўм ресурслар ажратилиши белгиланган.

Ҳозирда, тижорат банклари томонидан келиб тушган талабномаларнинг барчаси қоплаб берилиши натижасида 3 трлн. сўм (режанинг 36,5 фоизи) маблағлар ажратилди.

Давлат раҳбари бошчилигида 2024 йил 12 март куни уй-жойлар қурилиши соҳасида ўтказилган йиғилишда жорий йилда тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 6 трлн сўмлик ипотека кредитларини ажратиш белгилаб берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!