Туркияда суриялик муҳожирларга қарши зўравонлик намойишларида иштирок этган 474 киши ҳибсга олинди

Туркияда суриялик муҳожирларга қарши зўравонлик намойишларида иштирок этган 474 киши ҳибсга олинди

Туркия полицияси 2 июль куни суриялик муҳожирларга қарши қаратилган намойишларда иштирок этган 474 фуқарони ҳибсга олган. Бу ҳақда “Кибрис постаси”манбаси хабар берди.

Тартибсизликлар 30 июнь куни юз бера бошлаган. Суриядан келган эркакнинг 5 ёшли болага нисбатан зўравонлик хатти-ҳаракатлари содир этиши оқибатида маҳаллий аҳоли оммавий тарзда муҳожирларга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир эта бошлаган.

Зўравонликлар Туркиянинг Кайсери шаҳридан бошланган. Кейинчалик мамлакат марказий минтақалари бўйлаб кўплаб шаҳарларга ёйилган.

Ички ишлар вазири Али Ерликая ҳолат юзасидан махсус баёнот берган. Мамлакат бўйлаб 474 киши ҳибсга олингани тасдиқланган. Улар билан тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилган.

“Кайсеридаги даҳшатли воқеа ортидан кеча тунда мамлакатимиз бўйлаб баъзи шаҳарларда сурияликларни нишонга олган провокацион ҳаракатлар амалга оширилди. Ҳаракатлар бостирилган. Вазият назорат остида” — деган ҳолат юзасидан муносабат билдириб Али Ерликая.

Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳибсга олинганлар юзасидан ҳайратланарли статистика эълон қилган. Унга кўра, қўлга олинган 474 кишидан 285 нафарида одам савдоси, босқинчилик, гиёҳванд модда ташиш, талончилик, ўғирлик, мулкка зарар етказиш, жинсий зўравонлик, фирибгарлик, қалбаки пул ишлаб чиқариш, таҳдид, ҳақорат қилиш бандлари бўйича жиноий қайдлар мавжуд. Расмийлар бу шахслар иштирокида ташкил этилган намойишларни олдиндан уюштирилган провокация деб атаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!