Қашқадарёда июль ойи учун пенсия тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

Қашқадарёда июль ойи учун пенсия тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан 2024 йилнинг июль ойи тўлов рўйхатларига киритилган 356 минг 947 нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган 445 млрд сўм миқдоридаги маблағлар тижорат банкларига ўтказиб берилди.

Айтиш керакки, пенсияларни банк карталари орқали олувчи фуқароларнинг банк карталарига жами 328,7 млрд сўм маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланмоқда

Пенсия пулларини нақд пулда олувчиларга график асосида тарқатиш учун тижорат банкига 116,3 млрд сўм маблағ молиялаштириб берилди

Бугунги кунда вилоятда пенсия тўловларининг 74 фоизи банк карталари орқали, 26 фоизи эса нақд шаклда амалга оширилмоқда

Эслатиб ўтамиз, белгиланган тартибга кўра туловларни банк картаси орқали олувчиларга пенсия миқдорининг 1 фоизи миқдорида қўшимча пул маблағи тўлаб берилади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!