БМТда давлатлар Россияни сайламади

БМТда давлатлар Россияни сайламади

Россия БМТнинг асосий органларидан бирига сайланмади.

Россия Федерацияси БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашига (ЭКОСОС), ташкилотнинг олтита асосий органидан бирига, аъзо бўлмади. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Х тармоғида айтиб ўтди.

«Бугун овоз беришнинг 26-босқичи якунланди, унда Россия БМТнинг олтита асосий органидан бири бўлган ЭКОСОСга сайлана олмади... », деди у.

ЭКОСОС БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасаларининг иқтисодий, ижтимоий соҳаларидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиради. Унинг таркибига 54 та давлат вакиллари киради, сайёрамизнинг ҳар бир минтақасига маълум миқдордаги жойлар бириктирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!