Россияда сўнгги 130 йил ичидаги ҳарорат рекордлари янгиланмоқда

Россияда сўнгги 130 йил ичидаги ҳарорат рекордлари янгиланмоқда

Москвага келган жазирама 134 йил аввалги рекордни янгилади. Бу ҳақда россиялик метеоролог Евгений Тишковец ўзининг Телеграм каналида эълон қилган.

Синоптикнинг маълумотларига кўра, 2 июл куни Россия пойтахтида антициклонлик ва қуруқ ҳаво ҳукмрон бўлди ва ҳаво ҳарорати +30...+33 даражага кўтрилган.

«Ёзнинг энг тик қуёшли кунлари учун ҳам бу иқлим нормасидан қарийб 10 даража юқори аномал жазирама ҳисобанади», — деган мутахассис.

Москвада аввалги об-ҳаво рекорди — +31,9 даража 1890 йилда қайд этилган экан. «Яъни, 2 июл куни бундай иссиқ бўлмаганига 134 йил бўлибди», — деган Тишковец:

Метеоролог кейинги икки кунда ҳам янги ҳарорат рекордлари қайд этилишини анонс қилди: 3 июл куни +31…+33 (рекорд +32,2 — 1917 йил), 4 июля +32…+34 (рекорд +33,7 — 1938 йил.) даража иссиқ кутилмоқда. Дам олиш кунларига бориб Москвада ҳарорат туша бошлайди ва йилнинг шу фаслина хос кўрсаткичларга қайтади —+25…+28.

Москвада аномал иссиқ ҳарорат ҳукмрон бўлиши ҳақида июн ойи охирларида Росгидрометцентр раҳбари Роман Вилфанд ҳам огоҳлантирган эди. Синоптикнинг сўзларига кўра, аномал жазирманинг ҳукмрон бўлишичага сабаб — булутлар ҳосил бўлишига монелик қилган юқори босим тожининг жойлашиши, шунингдек, Қуёшнинг фаоллиги билан ҳам боғлиқ.

Ҳарорат рекорди нафақат Москва шаҳрида, бутун Россияда кузатилмоқда. Тишковецнинг маълумотларига кўра, 2 июл куни термометр устунлари 20 дан ортиқ ҳудудларда «бутун метеотарихда кузатилмаган» даражаларгача кўтарилган. Айрим ҳудудларда жазирама ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарган. Масалан Саха-Ёқутистонда ёнғин 750 минг гектар майдонни эгаллаб олган. Таққослаш учун: Москва шаҳрининг ҳудуди 2012 йилда Москва областидан қўшиб олинган ҳудудлаб билан ҳисобланганда 256 минг гектарга тенг. Тувада 1 июлда ўрмон ёнғинлари майдони 1800 гектаргача кенгайган. Ҳар икки ҳудудда фавқулодда вазият режими жорий этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!