Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бектемир туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабар берди.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, бугун 1 июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

Бектемир тумани: “Бектемир”, “Ҳ. Байқаро”, “Абай”, “Олтинтопган”, “Чашма”, “Устозлар”, “Иқбол” ҳамда “Миришкор” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 05:00 дан 18:00 гача;

Бундан ташқари, туманнинг: “Нурли йўл”, “Мусаффо” ва “Соҳил” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача.

Шунингдек, хабарда юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтиб ўтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!