Доналд Трамп президентликка қайтса, АҚШни НАТОдан чиқариши даргумон, бироқ алянсда “жиддий ўзгаришларни” амалга оширади — Politico

Доналд Трамп президентликка қайтса, АҚШни НАТОдан чиқариши даргумон, бироқ алянсда “жиддий ўзгаришларни” амалга оширади — Politico

Газета бу ҳақда Трампнинг маслаҳатчиларга таяниб ёзмоқда.

"Қўшма Штатлар Европа учун “асосий ҳарбий таъминотчи” бўлиш ўрнига, “фақат инқироз пайтида ёрдам берадиган куч” га айланиши мумкин", — дея изоҳ беради нашр суҳбатдоши.

Трамп жамоаси АҚШ Европа ядровий қуролларини, Германия, Буюк ва Туркиядаги ҳаво кучлари ва базаларини, шунингдек, денгиз кучларини сақлаб қолишини режалаштирмоқда. Бироқ, пиёда аскарлар, зирҳли техника, логистика ва артиллерия воситалари бўйича асосий масъулият европаликларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, НАТО Украина ва Грузия ҳисобига кенгайиши масаласи ҳам тўхтатиб қўйилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!