Танишинг! Янги "Коинот гўзали" (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Танишинг! Янги "Коинот гўзали" (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

“Коинот гўзали – 2021” халқаро гўзаллик танлови ғолиби Ҳиндистоннинг 21 ёшли вакили Ҳарнааз Сандху бўлди. У Чандигарҳда яшайди. Бу ҳақда танловнинг Твиттердаги саҳифасида малум қилинди.

Танишинг! Янги "Коинот гўзали" (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ҳарнааз Сандху гўзаллик танлови тарихида ушбу унвонга сазовор бўлган учинчи ҳинд фуқароси ҳисобланади.


Мусобақа финали Қизил денгиз соҳилида Исроилда бўлиб ўтди. Тожни ҳиндистонлик иштирокчига аввалги ғолиб мексикалик Андреа Меса топширди.

Сандҳу маъмур бўлиб ишлайди, бўш вақтларида у модель ва актриса сифатида ишлайди. Бундан ташқари, қиз ижтимоий фаолият билан шуғулланади ва аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш ғоясини ҳимоя қилади. Модел атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги лойиҳаларга қизиқади ва карбонат ангидрид чиқиндиларини чеклаш тарафдори ҳисобланади.

Танишинг! Янги "Коинот гўзали" (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Танишинг! Янги "Коинот гўзали" (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Инсидер нашрининг ёзишича, танлов бошловчиси, комедиячи Стив Харли тож эгасининг исми элон қилингандан сўнг дарҳол унга миёвлаш илтимоси билан мурожаат қилган. Сандху ҳайвонларга тақлид қила олишини айтди ва буни оммага намойиш этди.


Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, мусобақада 80 мамлакатдан 80 нафар қиз иштирок этган.

“Коинот гўзали” танлови илк бор Исроилда ўтказилди. Финал жаҳоннинг 170 дан ортиқ давлатида жонли эфирда намойиш этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!