2044 йилга келиб Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 10 млн кишига қисқаради

2044 йилга келиб Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 10 млн кишига қисқаради

Жанубий Кореяда туғилиш даражаси пастлиги сабабли 2044 йилга бориб иқтисодий фаол аҳоли сони қарийб 10 миллион кишига камаяди, деб хабар беради Kazinform Yonhapга таяниб.

2023 йилда 36,57 миллион нафарни ташкил этган 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган одамлар сони 2044 йилга бориб 27,17 миллионга камайиши прогноз қилинмоқда, дейилади Korean Peninsula Population Institute for the Future ҳисоботида.

Шунингдек, 2023 йилда 51,71 миллион кишидан иборат бўлган Жанубий Кореянинг умумий аҳолиси 2065 йилга келиб, тахминан, 39,69 миллионга камайиши прогноз қилинмоқда.

“Иқтисодий фаол аҳоли сонининг камайиши ички бозорнинг емирилишига олиб келади. Бу, шунингдек, кекса аҳолини қўллаб-қувватлаш юкини оширади, бу эса иқтисодий пасайиш ва узоқ муддатли паст ўсишга олиб келади, - деди институт.

Жанубий Кореяда туғилишнинг умумий коэффициенти — бир аёл репродуктив даврда ўртача қанча туққан бўлиши мумкин - 2023 йилда 0,72 га етди.

Бу кўрсаткич иммиграциясиз барқарор аҳолини сақлаш учун зарур бўлган 2,1 дан анча паст.
2024 йил февралида жами 19 362 нафар чақалоқ туғилди.

Аввалроқ Жанубий Корея аҳолиси туғилишнинг пастлиги туфайли деярли 50 фоизга қисқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!