Эрдоған Путин билан Фаластин-Исроил можаросини муҳокама қилди

Эрдоған Путин билан Фаластин-Исроил можаросини муҳокама қилди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари Исроил ва Фаластин ўртасидаги хавотирли можаронинг бориши ва кескинлик кучайишининг олдини олиш чораларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, минтақада инсонпарварлик эҳтиёжларини қондириш учун қандай ташаббуслар амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Эрдоған тинч аҳоли пунктларини нишонга олиш хавфли эканини ва бу каби ташаббуслар Туркия томонидан маъқулланмаслигини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга, Эрдоған Туркиянинг минтақада осойишталикни таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини давом эттиришини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!