Украина Президенти Владимир Зеленский журналистлар билан учрашувда Курск операцияси ўзининг асосий мақсадига эришганини - Россия қўшинларининг сезиларли қисмини Покровск, Харков ва Сумй йўналишларидан четга тортганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийлари душманнинг кучли зарбасига бардош бериб, ғайритабиий матонат кўрсатдилар, бу эса фронтнинг муҳим қисмларидаги босимни камайтиришга имкон берди.
"Бизнинг йигитларимиз мутлақ қаҳрамонлик кўрсатдилар, улар мустаҳкам зарбани ўз зиммаларига олдилар. Биринчи навбатда Харков йўналишида босим пасайди - россияликлар Курск ҳудудига максимал даражада қўшин тортдилар. Кейин улар Шарқдан кучларини ола бошладилар, аммо асосий мақсад - Покровскдан воз кечмадилар", - деб таъкидлади Зеленский.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
"Мен фақатгина аскарларимизга Курск операцияси учун миннатдорчилик билдира оламан. Менинг фикримча, улар ўз вазифаларини тўлиқ бажардилар," дея якун ясади у.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Покистон Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси сувлари тўғрисидаги шартномани тўхтатиш ҳақидаги баёнотини рад этди ва сув оқимини тўхтатишга қаратилган ҳар қандай уринишни уруш ҳаракати сифатида баҳолашини билдирди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.