Грузия суди Михаил Саакашвилини яна 4,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, энди унинг умумий жазо муддати 12,5 йилни ташкил этади.
Бу ҳақда Грузиянинг Мтавари телеканали хабар бермоқда.
Саакашвилига янги жазо муддати “давлат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтиш” айблови учун берилди. Эслатиб ўтамиз, Саакашвили Украинадан Грузияга Поти порти орқали қайтиб келган эди.
Аввалроқ Грузия суди собиқ президентни давлат маблағларини талон-торож қилишда айблаб, 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Бундан ташқари, Михаил Саакашвили депутат Валери Гелашвилини калтаклаш ва “Грузия бирлашган банки” ходими Сандро Гиргвлиани қотилларини афв этиш билан боғлиқ ишлар бўйича 6 йиллик қамоқ жазосини олган эди.
Саакашвили барча ҳукмларни сиёсий мотивга эга деб ҳисоблайди ва “Грузия орзуси” партияси уни умрбод қамоқда қолдиришни хоҳлаётганини таъкидламоқда.
Ҳозирда Саакашвилига 2007 йилда Тбилисидаги намойишни куч билан тарқатиш ва Имеди телекомпаниясини эгаллаб олиш бўйича яна бир иш кўриб чиқилмоқда.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.