АҚШ президенти Доналд Трамп ҳусийлар ҳужумлари ортида Эрон турганини айтди ва янги ҳужумлар содир бўлса, АҚШ фақат Яман исёнчиларига зарба бериш билан чекланиб қолмаслигини билдирди.
"Ҳусийлар томонидан амалга оширилаётган юзлаб ҳужумлар Эрондан келиб чиқмоқда. Бундан кейин бўладиган ҳар қандай ҳужум ёки жавоб зарбаси катта куч билан қаршиланади ва бу куч шу ерда тўхтаб қолишига ҳеч қандай кафолат йўқ," - дея ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди у.
"Улар террорчиларга ҳар бир қадамни белгилаб беради, қурол-яроғ ва пул билан таъминлайди, энг замонавий ҳарбий техника ва ҳатто шундай деб аталадиган разведка маълумотлариъни етказиб беради. Бундан буён ҳусийлар томонидан отилган ҳар бир ўқ Эроннинг қуроллари ва раҳбарияти томонидан отилган ўқ сифатида қаралади," деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.
Украина президенти ўзининг Теlegram-каналида Россия армияси Владимир Путин томонидан эълон қилинган “Пасха сулҳини”ни бир суткада 2 минг мартадан ортиқ бузганини маълум қилди.
2025 йил февраль ойида, Франциянинг "Le Point" журнали ўз манбаларига таяниб, Трамп гўёки Ғалаба кунида Москвага ташриф буюриш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.
U17 Осиё кубоги мусобақаси финалида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўсмирлар терма жамоаси ўртасидаги ўйинда ватандошларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.