АҚШ молия вазири Скотт Бессент мамлакат президенти Доналд Трамп маъмурияти Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича музокараларнинг муваффақияти учун зарур бўлса, Россияга нисбатан энг қаттиқ санкцияларни ҳеч иккиланмасдан жорий этишини маълум қилди.
"Агар бирдан ўнгача бўлган шкалада баҳоланса, [АҚШнинг собиқ президенти Жо] Байден маъмуриятидаги [Россияга қарши] санкцияларни, эҳтимол, "уч" баҳо билан баҳолаш мумкин эди. Унинг [Байден маъмуриятининг] ваколати тугашига яқин қолганида, улар санкцияларни "олти" баҳогача кучайтирди. Айтишим мумкинки, биз ҳеч иккиланмай уларни "ўн" баҳогача кучайтирамиз," - деди у CNBC телеканалига берган интервьюсида. - Буларнинг барчаси Трампнинг муваффақиятли музокаралар режасининг бир қисми. У ҳар икки томонга максимал даражада босим ўтказишни хоҳлайди."
Бессентнинг фикрича, Байден ва унинг маъмурияти АҚШда энергия ресурслари нархининг кўтарилишидан хавотирланиб, Россияга қарши энг қатъий чекловларни жорий этмаган.
Илгари, Жанубий Каролинадан республикачи сенатор Линдси Грем шундай деган эди: агар Москва тинчлик таклифини қабул қилмаса, уни "санкциялар жаҳаннамига" дучор бўлиш кутмоқда.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Қулаган самолёт бортида экипажнинг қанча аъзоси бўлгани ва уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида хабар берилмаган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.