Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг босиб олинган Фаластин ҳудуди бўйича гуманитар координатори ва Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича махсус координатор ўринбосари Муҳаннад Ҳодий айтишича, яна бир Рамазон ойида Ғазодаги одамлар шундай оғир аҳволга тушиб ққолганини англаш қийин.
"Ўт очишни тўхтатиш режими эълон қилинганда умидимиз пайдо бўлди, ҳар томондан кўпроқ ёрдам етказиб бера бошладик, аммо энди ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичини кутмоқдамиз," деди у Al Jazeera телеканалига, Доҳадаги музокаралар "ижобий натижа бериши"га умид билдириб.
"Ғазода мен суҳбатлашган одамлар доимо ўт очишни бутунлай тўхтатишни сўрашган, уларга ўз ҳаётларини қайта қуриш имконияти берилишини исташади. Ҳозир одамлар музокаралар натижасидан жуда хавотирда," деди Ҳодий.
"Гап фақат озиқ-овқатда эмас, у ниҳоятда танқис, албатта; гап одамларни ҳимоя қилиш ва уларга ўз ҳаётларини қайта тиклаш имконияти берилиши ҳақида."
"Одамларнинг захира тўплаш имконияти йўқ," дея тушунтирди у. "Аҳолининг даромади йўқ, амалда валюта ҳам, Ғазода нақд пул ҳам йўқ. Бу муаммолар кетма-кет келяпти," дея қўшимча қилди Ҳодий.
"Доҳада тинчлик музокаралари барбод бўлиши ҳолатини тасаввур қилишни ҳам истамайман. Инсонпарвар сифатида бундай вазиятга дуч келишимизни тасаввур қила олмайман."
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
Россия Ташқи разведка хизмати таъкидлашига кўра, 9 май куни Киев Европа давлатлари раҳбарларини “муқобил тадбир”га таклиф қилган. У ерга таклиф қилинган давлатлар таркиби Улуғ Ватан урушида мағлубиятга учраган Гитлернинг СССРга қарши коалицияси давлатларига тўлиқ мос келади.
Ижтимоий тармоқлар Ғазони тарк этмасликларини айтаётган, ўз фикрларини билдираётган ва босқинчиликка қарши тарихий курашлари ҳақида сўзлаётган одамларнинг хабарлари билан тўлиб-тошган.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.