Венгрия Қўшма Штатлар билан савдо урушига йўл қўймаслик учун Европа Иттифоқига Америка автомобилларига импорт божларини тўрт баробарга, яъни 2,5 фоизга камайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди.
Брюсселда Европа Иттифоқи ҳамкасблари билан учрашувда қатнашганидан сўнг у шундай деди: "Мен Америка автомобиллари импортига Европа тарифларини Европа автомобиллари импортига Америка тарифлари билан бир хил даражага туширишни таклиф қилдим"
У шунингдек қўшимча қилди: "Ҳозирда америкаликлар Европа автомобиль маҳсулотларига 2,5 фоизлик импорт божларини қўллайди, Европа эса 10 фоизлик божларни сақлаб қолади. Мен уларни 2,5% гача камайтиришни таклиф қилдим. Бу Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи ўртасида нормал савдо музокараларини олиб бориш учун етарли ишончни ўрнатиш учун яхши асос бўлади".
Вазирнинг венгриялик журналистлар билан суҳбати М1 телеканали орқали намойиш этилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.