Бу ҳақда Қўшма Штатлар президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц маълум қилди.
"Президент Трамп даврида ҳусийларга қарши амалга оширилган ҳужумлар Байден давридаги зарбалардан фарқ қилади. Бу ҳал қилувчи жавоб бўлиб, бунинг натижасида ҳусийларнинг бир неча етакчиси йўқ қилинди. Фарқ шундаки, биринчидан, биз ҳусийлар раҳбариятини таъқиб қиламиз, иккинчидан жавобгарликни Эрон зиммасига юклаймиз", — дея таъкидлади Уолц.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, АҚШ Тоиз ва Сана шаҳарларидаги ҳарбий объектларга зарбалар берган. Шунингдек, Даҳён шаҳридаги электр станциясига ҳам ҳужум қилинган, у ерда ҳусийлар етакчиси штаб-квартираси жойлашганлиги тахмин қилинади. Трамп Яманга берилган ҳаво зарбаларини шахсан кузатиб борган.
Ҳусийлар маълумотига кўра, ҳужумлар натижасида 53 киши ҳалок бўлган.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.