Адлия вазирлиги шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида айрим қонунларга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи лойиҳани жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Лойиҳада қайд этилишича, шахсларнинг тасвиридан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи уни амалга ошириш механизмлари билан таъминланмагани сабабли чекланмоқда. Таклиф этилаётган қонунда шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари муҳофазасини кучайтириш мақсадида Фуқаролик, Меҳнат ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.
Жумладан, Фурқаролик кодексини 100-1-модда (тасвирга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш) билан тўлдирилади. Унга кўра, шахсни тасвирга (фототасвир, видеоёзув, у акс этган тасвирий санат объекти ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа ташқи белгилар йиғиндиси) олиш ва ундан фойдаланишгафақат ушбу шахснинг розилиги билан йўл қўйилади. 16 ёшга тўлмаганлар номидан розилик уларнинг ота-онаси (ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан берилади.
Тасвирдан фойдаланиш деганда, уни ошкор қилиш, намойиш қилиш, тарқатиш, сақлаш, ишлов бериш, чоп этиш тушунилади.
Қуйидаги ҳолларда розилик олиш талаб этилмайди:
тўй ёки бошқа оммавий тадбирларда умумий жараённи тасвирга олишга;
ноқонуний ҳаракатларни тасвирга олишга;
хизмат вазифасини бажараётган давлат хизматчиларини тасвирга олишга;
тасвир шахс томонидан ҳамма фойдалана оладиган қилинган бўлса;
тасвирдаги шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қидирув эълон қилишда;
хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув тизимлари орқали шахсларни тасвирга олишга (огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши шарт).
Шахсларнинг қисман ёки тўлиқ кийимсиз бўлишини тақозо этадиган жойларда видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шахсларни тасвирга олиш тақиқланади.
Ушбу моддада назарда тутилган талабларга риоя этилмаган ҳолларда, шахс тасвирдан фойдаланишни тўхтатишни, уни йўқ қилишни ҳамда етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.