Буюк Британия Украинада йиллар давомида минглаб аскарларини жойлаштириш, отишма тўхтатиш тартибини қўллаб-қувватлаш ва Россиянинг навбатдаги босқинини тўхтатиб қолиш учун тайёр эканлигини Британиянинг The Times газетаси ёзмоқда.
Британия ҳукуматидаги юқори лавозимли манба журналистларга Британия қўшинларининг жойлаштирилиши муддатсиз бўлишини маълум қилди: "Тинчлик келишувини сақлаш ва Россияни тўхтатиб туриш учун қанча вақт керак бўлса, шунча давом этади."
Шу билан бирга, Британия бош вазири Кир Стармер ўзининг оммавий чиқишларида тинчликпарвар кучлар ҳужумга учраган тақдирда россиялик ҳарбийларга қарата ўт очиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида маълумот беришдан бош тортди. Шунингдек, Стармер Британия АҚШнинг хавфсизлик кафолатисиз Украинага қўшин киритмаслигини аниқ таъкидлади.
The Times'нинг қайд этишича, "кўнгилли давлатлар коалицияси"нинг мудофаа идоралари раҳбарлари пайшанба куни Лондонда тинчликпарвар кучларни қаерга жойлаштириш кераклигини "аниқроқ" муҳокама қилиш учун учрашади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.