Суриянинг янги ҳукумати қўл остидаги хавфсизлик кучлари Ливан билан чегарадаги Хомс шаҳридан жанубда жойлашган Ҳауш ал-Саййид Али аҳоли пункти ҳудудини назоратга олди.
Бу ҳақда армия вакилларига таяниб, Al Hadath телеканали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, улар бу аҳоли пунктидан Сурия томонига кўра, чегара яқинидаги турар-жойларни ўққа тутаётган “Ҳизбуллоҳ” жангариларини ҳайдаб чиқарган. Сурия хавфсизлик расмийларининг айтишича, улар Ливан билан чегарани назорат қилиш учун кенг қамровли режа ишлаб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Сурия-Ливан чегарасида вазиятнинг кескинлашуви 16 март куни бошланган эди. Al Nahar газетасининг ёзишича, Сурия махсус кучлари бўлинмаси Ливан ҳудудига адашиб кирган ва у ерда маҳаллий қабила жангарилари томонидан ҳужумга учраган, натижада Сурия элита кучларининг уч нафар жангчиси ҳалок бўлган. Сурия Ички ишлар вазирлигидаги манба воқеанинг бошқача версиясини тақдим этиб, айбни якшанба куни Сурия чегарасини кесиб ўтиб, хавфсизлик кучларининг уч зобитини ўғирлаб кетган ва ўлдирган Ҳизбуллоҳ аъзоларига юклаган. Ҳизбуллоҳ матбуот хизмати ўз баёнотида Ливан-Сурия чегарасида содир бўлаётган воқеаларга алоқадорлигини рад этди.
Al Hadath телеканалига кўра, чегарадаги отишмалар натижасида Сурия кучлари жами олти жангчисини йўқотган. Ливан ҳудудида Сурия томонидан ўққа тутилиши натижасида бир бола ҳалок бўлди ва яна тўрт нафар тинч аҳоли яраланди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.