Исроилнинг "Ҳизбуллоҳ" нишонларига зарбалари тобора кўпаймоқда. Бугун Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳрида Исроилнинг автомобилга ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Кфар Кила шаҳрида яшовчи Абу Рабиҳ шундай деди: "Биз қайтиб келиб, вайроналарни тозалашни бошладик. Атиги уч кун олдин бу йиғма уйни ўрнатдик, кейин эса Исроил зарба берди. Улар бизни ҳудудни тарк этишга чақирди. Улар бизнинг қайтишимизни хоҳламаяпти".
Ҳудуднинг яна бир вакили Фотима эса "Ҳизбуллоҳ" ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, ҳаво ҳужуми натижасида оиласининг новвойхонаси вайрон бўлганидан сўнг, Исроил ҳужумлари ниҳоят тўхташини истаётганини айтди. Улар бизни ҳудудни тарк этиш ҳақида огоҳлантиришди.
"Биз бир йилдан ортиқ вақт мобайнида қочқин бўлдик. Кейин ўғлим қўлида қолган пулини сарфлади, шунингдек, ушбу новвойхонани жиҳозлаш учун қарз олди. Биз шунчаки ҳеч кимнинг ёрдамисиз яшай олишни истаймиз," деди у.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.