Калифорниядаги суд ҳайъати Starbucks қаҳвахоналар тармоғи қаҳва стакани қопқоғи нотўғри ёпилганлиги сабабли жиддий куйган курьер ҳайдовчига 50 миллион доллар миқдорида товон тўлаши кераклигини қарор қилди.
CNN хабар беришича, воқеа 2020 йилда Лос-Анжелесда юз берган. Жабрланган шахс озиқ-овқат етказиб берувчи Майкл Гарсия бўлган. У Starbucks қаҳвахонасидан-қаҳва олганида, яхши ёпилмаган қопқоқ туфайли иссиқ ичимлик унинг тиззасига тўкилган. Даъвода Starbucks қопқоқни ишончли ёпишни таъминламаган ҳолда эҳтиёткорлик бурчини бузганликда айбланмоқда.
Starbucks суд қарорини апелляция қилишни режалаштирмоқда. Компания Майкл Гарсияга ҳамдардлик билдирса-да, ҳакамлар ҳайъати қарорига қўшилмаяпти. Starbucks компенсация миқдори ҳаддан ташқари юқори деб ҳисоблаб, ўзининг хавфсизлик бўйича юқори стандартларга риоя қилишини таъкидламоқда.
ОАВ хабарида айтилишича, "Бу иш 1994 йилдаги [АҚШнинг тез овқатланиш ресторанлари тармоғи] МcDonalds'га қарши кўтарилган машҳур даъвони эслатади. Ўшанда бир аёл тиззасига иссиқ қаҳва тўкиб олиб, учинчи даражали куйиш жароҳатини олган эди. Даъвогарга дастлаб қарийб 3 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаш белгиланган эди".
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Олтинга талпинган давлатлар! Дунёнинг турли мамлакатлари марказий банклари уч йил кетма-кет захираларини тўлдириш учун 1000 тоннадан ортиқ олтин сотиб олмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса бўйича иш судга оширилган, лекин ҳали суд жараёни бошланмаган. Сабрина терговчи унга иш материалларини тақдим қилмаганини айтган.