Ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (AK Parti) раис ўринбосари ҳамда расмий вакили Ўмер Челик Озарбайжон томонидан қўйилган шартлар бажарилгандан сўнг Туркиянинг Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнини тезлаштиришини маълум қилди.
Ўмер Челик тушунтиришича, гап Арманистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш ва ЭХҲТнинг Минск гуруҳини тарқатиб юбориш ҳақида кетмоқда.
У "амалда мавжуд бўлмаган ва Арманистон-Озарбайжон можаросини ҳал этишга ҳисса қўшмаган" Минск гуруҳини расман тугатиш муҳимлигини таъкидлади.
Унинг айтишича, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик шартномаси матни бўйича музокараларнинг якунланиши Жанубий Кавказ учун муҳим босқич ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, 13 март куни Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирликлари Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик битими лойиҳаси матни бўйича музокаралар якунлангани ва давлатлараро муносабатлар ўрнатилиши тўғрисида баёнот тарқатди.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.