Шимолий Македониянинг Кочани шаҳрида ўтказилган концертдаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 нафарга етди, 155 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Панче Тошковски хабар берди.
"Мавжуд маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг умумий сони 59 нафар, улардан 35 нафарининг шахси аниқланди. <...> Сўнгги маълумотларга кўра, жабрланганлар сони 155 кишига етган. Улар мамлакатнинг турли шифохоналарида даволанмоқда. Бундан ташқари, вояга етмаганлар иштирокини назорат қилиш бўйича олдиндан тасдиқланган режа доирасида концертда хизмат вазифасини бажараётган полиция ходими ҳам ҳалок бўлди," - деди ИИВ раҳбари.
Шаҳар шифохонаси бош шифокори Кристина Серафимова эса аввалроқ Шимолий Македониянинг Кочани шаҳридаги концертда ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ёшларнинг ёши 14 дан 25 ёшгача эканлигини маълум қилган эди.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.