Яманнинг "Ансор Аллоҳ" исёнчи ҳаракатининг ҳусийлар назорати остидаги бир қанча шаҳарларида душанба куни кечқурун оммавий намойишлар бўлиб ўтди.
Ўн минглаб одамлар 15 март куни Яман исёнчиларининг ҳарбий объектларига зарба беришни бошлаган АҚШ сиёсатига норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди.
Маълумотларга кўра, намойишлар Саада, Ходейда, Дҳамар ва Амран вилоятларининг маъмурий марказларида бўлиб ўтган. Энг йирик намойиш Санада, ал-Сабаин майдонида бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябрь ойида Фаластин-Исроил можароси авж олганидан бери Яман пойтахти аҳолиси ҳар жума куни Ғазо секторини қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказиб келади. Арафасида “Ансор Аллоҳ” ҳаракати етакчиси Абдел Малик ал-Ҳутий яманликларни Американинг Ямандаги амалиётига норозилик билдириш учун “миллионлаб тўпланиш”га чақирди.
“Ансор Аллоҳ” етакчиси, агар АҚШ Яман ҳудудига зарба беришда давом этса, ҳутийлар Қизил денгиздаги АҚШ ҳарбий кемалари ва савдо кемаларига ҳужум қилишларини айтди. Исёнчилар, шунингдек, Қизил денгиз шимолида АҚШнинг USS Harry Truman авиаташувчи кемасига икки марта ҳужум қилганини даъво қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.