"Бир неча соат давом этган ҳужумда баллистик ва қанотли ракеталар ҳамда дронлар қўлланди. Ушбу ҳужумдан сўнг америкаликларнинг ҳарбий самолётлари ортга қайтишга мажбур бўлди. Авиаташувчи ва унга ҳамроҳлик қилаётган кемаларга қилинган ҳужум Қўшма Штатларнинг Яманга қарши тажовузига жавоб сифатида амалга оширилди", дейилади ҳусийларнинг баёнотида.
АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳужумлар ҳақидаги хабарга изоҳ бермади. 17 мартга ўтар кечаси эълон қилинган баёнотда 15 март куни Қўшма Штатлар ҳарбийлари томонидан ҳусийларга қарши бошланган операция давом этаётгани хабар қилинган.
Пентагон вакилининг Fox News’га маълум қилишича, Америка ҳарбий кемалари ҳусийларнинг авиаташувчи зарба гуруҳи томон йўналтирилган 10 дан ортиқ дронларини "улар жиддий таҳдидга айланишидан анча олдин" йўқ қилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.