АҚШ Украинадаги эҳтимолий тинчликпарварлик миссиясида Европа қўшинларини қўллаб-қувватлашдан бош тортиши НАТО бирлигига таҳдид солади. Бу ҳақда ЕИ дипломати маълум қилди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Америка ҳаво қопламини ёки бошқа ёрдамни таклиф қилишдан бош тортгани Украинада тинчликпарварлик миссияси таклиф қилиниши юзасидан жиддий хавотирларни уйғотди, деб ёзади Financial Times.
"Ҳеч ким Украинадаги отишма чизиғида АҚШ кўмагисиз оз сонли Европа қўшинларини кўришни хоҳламайди. Агар бирор нарса юз берса, бу НАТО бирлигига катта танглик туғдиради" - дейди манба.
Украина бўйича онлайн саммитдан сўнг Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер "хоҳловчилар коалицияси"га кирувчи давлатлар ҳарбий етакчилари 20 март куни Лондонда учрашиб, Украинага қўшин юборишнинг оператив тафсилотларини муҳокама қилишларини айтди. Британия ҳукумати раҳбари бир қатор давлатлар келишувлар тафсилотларини ошкор қилмасдан, Украинадаги “тинчликпарвар кучлар” миссиясида иштирок этиш бўйича “аниқ мажбуриятларни” олганини қўшимча қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.