Нашр манбаларига кўра, Қўшма Штатлар Адлия вазирлиги Европадаги ҳамкорларига Украинага қарши тажовуз жинояти бўйича халқаро суд таъқиби марказидан чиқиши ҳақида хабар берган.
Вашингтон ушбу гуруҳга 2023 йилда президент Жо Байден даврида қўшилган эди. Гуруҳнинг мақсади Россия ва унинг иттифоқчилари — Беларус, КХДР ва Эрон раҳбариятини Украинага қарши тажовуз учун жавобгарликка тортишдан иборат ҳисобланади.
АҚШ гуруҳ таркибидаги Европадан ташқаридаги ягона давлат бўлиб, Вашингтон Адлия вазирлигининг юқори мартабали прокурорини Гагага юборган эди. Америкалик прокурор Гаагада Украина, Болтиқбўйи давлатлари ва Руминия терговчилари билан ҳамкорлик қилган.
Бундан ташқари, The New York Times маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти 2022 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги Бош прокурори лавозимини эгаллаган Меррик Гарланд томонидан ташкил этилган Уруш жиноятларини тергов қилиш гуруҳининг фаолиятини ҳам қисқартирмоқда.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.