БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Исроилнинг гуманитар ёрдамни блокада қилиши давом этаётгани сабабли Ғазо секторини озиқ-овқат билан таъминлашда жиддий муаммо юзага келганини маълум қилди.
"2 мартдан бери Ғазога озиқ-овқат етказиб берилмаяпти, чунки барча чегара ўтиш пунктлари ҳам гуманитар, ҳам тижорат юк ташишлари учун ёпиқ қолмоқда," - дейилади Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Х'даги хабарида. Исроилнинг 15 кундан бери давом этаётган Фаластин анклавини тўлиқ қамал қилиши аллақачон озиқ-овқат нархларининг кескин ошишига олиб келди. Баъзи асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 200 фоиздан кўпроққа ошди, дея таъкидлайди Жаҳон озиқ-овқат дастури.
Январь ойи ўрталарида Исроил ва ҲАМАС Миср, Қатар ва АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича келишувга эришган эди. 2 март куни Исроил ноқонуний равишда Ғазога гуманитар ёрдам етказиб беришни тўхтатди ва барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпиб қўйди.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.