Словакия ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам учун "бир тийин ҳам ажратмасликка" қарор қилди. Бу ҳақда республика бош вазири Роберт Фицо ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
"Словакия Украинадаги бирор ҳарбий операцияда қатнашмайди ва унга ҳарбий ёрдам учун бир тийин ҳам ажратмайди," - дея ёзди у.
Шу билан бирга, ҳукумат раҳбари Украина ва Словакия ҳукуматларининг қўшма мажлисини ўтказишни таклиф этди. Фицонинг фикрича, бундай учрашувда асосий муҳокама мавзуси икки давлат учун фойдали бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўлиши мумкин.
Шунингдек, бош вазир Братиславанинг Украина ҳудуди орқали газ транзитини қайта тиклаш бўйича чоралар кўришни давом эттираётганини маълум қилди. У таъкидлаганидек, агар ёқилғи етказиб бериш тикланмаса, Европа мамлакатлари қайта рақобатбардош бўла олмайди.
Фицо бу маълумотларнинг барчасини Словакияда фаолият юритаётган Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг элчиларига етказганини қўшимча қилди. Шу мақсадда ҳукумат раҳбари хорижий дипломатлар билан учрашув ўтказди.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.